Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Исроилга уруш бошлаш билан таҳдид қилди
Расмий Теҳрон Исроил Эроннинг Суриядаги объектларига зарба беришни давом эттирса, бу қуролли ихтилофга олиб келишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда FARS ахборот агентлиги хабар берди.
“Агар ҳужумлар давом этса, биз Исроилнинг жиноий ва ёлғончи ҳукмдорларига сабоқ бериб қўямиз”, деб айтган Эроннинг миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шаҳмоний.
Унинг таъкидлашича, Теҳроннинг Исроилнинг навбатдаги ҳужумига жавоби “тажовузкор ва қатъий” бўлади.
Шаҳмоний январда “Ғазо ва Ливаннинг юқори аниқликдаги ракеталари Исроилнинг аҳмоқлигини дўзахга айлантириши” билан таҳдид қилган. Бундан ташқари, ўтган ҳафта Эрон 1300 кмгача масофада жойлашган нишонларни мўлжалга оладиган янги қанотли ракета муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026