Жамият | 09:02 / 06.02.2019
9219
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда тезкор тадбир: 5,5 килограммдан ортиқ “марихуана” олинди

2019 йил 2 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Чувуллоқ қишлоғида яшовчи Х.Б. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси салонидан 95 гр, шунингдек, унинг уйи ертўласидан 5 кг 439 гр “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, у далилий ашёлар билан қўлга олинди. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид