Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайёҳлар учун энг хавфли давлатлар маълум қилинди
Фото: Flickr/ TablinumCarlson
Aviasales туристик қидирув тизими мутахассислари сайёҳлар учун энг хавфли давлатлар рейтингини тузди. Рўйхатда Бразилия етакчилик қилмоқда. Сайёҳлар айнан шу давлатга бориш хавфли эканидан энг кўп огоҳлантириладилар.
Мутахассислар Бразилиядаги хавфларни батафсил таҳлил қилгач, у ердаги “жиноятчилик, фавелалар, бошпанасизлар ва гиёҳвандлар” сайёҳларни чўчитишини аниқлашган. Бундан ташқари, Лотин Америкаси давлатида вирусли безгак, тўғонлар ўпирилиши ва ижтимоий норозиликлар ҳам хавф солади.
Рўйхатда 2-ўринни Туркия эгаллаган. Русийзабон сайёҳлар турк меҳмонхоналаридаги ўғриликлар ва автостоп билан саёҳат қилиш хавфлилигидан шикоят қиладилар.
3-ўринни Ҳиндистон эгаллаган. Бу ерда ҳаво ва сув сифати тобора ёмонлашиб бормоқда.
Шунингдек, Индонезия тез-тез юз берувчи табиий офатлар ва кўплаб ўғриликлар сабабли ҳам хавфсиз эмас деб топилган. Рўйхатнинг 5-ўрнини эса Франция эгаллади. Сайёҳлар бу давлатдаги норозиликлар ва тартибсизликлардан хавфсирамоқдалар.
Мавзуга оид
22:17 / 17.12.2025
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
08:24 / 15.12.2025
Ўзбекистон ва Бразилия қўшма лойиҳаларни ишга туширишни муҳокама қилди
15:54 / 10.12.2025
Тошкентда Бразилиянинг янги элчиси фаолиятини бошлади
19:41 / 22.11.2025