Спорт | 16:48 / 08.02.2019
18438
2 дақиқада ўқилади

Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннис федерациясига бош котиб этиб сайланди

Таниқли собиқ теннисчи Ирода Тўлаганова Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби лавозимини эгаллади. Бу ҳақда ташкилотнинг бугун, 8 февраль куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайлов конференциясида иштирок этган Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Конференцияни Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов ва Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов олиб борди.

Сайловда бош котиб лавозимига ягона номзод сифатида кўрсатилган Ирода Тўлагановани овоз берувчиларнинг барчаси бир овоздан маъқуллади.

37 ёшли Ирода Тўлаганова теннис бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади. У федерация бош котиби сифатида 20 йилдан ортиқроқ вақт фаолият юритиб келган Игорь Шепеловнинг ўрнида иш бошламоқда.

Ирода Тўлаганова 1982 йилнинг 7 январида Тошкент шаҳрида туғилган. Яккалик баҳсларида 3 мартадан WTF ва ITF турнирлари ғолиби. 2002 йилда жаҳон рейтингидаги энг юқори ўрни – 16-поғонага кўтарилган. «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони, «Шуҳрат» медали соҳибаси.

Маълумот учун, Ўзбекистон теннис федерацияси президенти Рустам Иноятов саналади.

Мавзуга оид