Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда уй қулашида ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди
Истанбулнинг Картол туманидаги 8 қаватли уйнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти хабарида айтилди.
Аввалроқ 6 киши ҳалок бўлгани, 13 киши жароҳат олгани маълум қилинганди. Қутқарувчилар бир кундан ортиқроқ вақтдан бери вайроналарни тозалаш ишларини олиб боришмоқда.
Уйнинг қулашига унинг юқориги 3 қаватининг ноқонуний қурилгани олиб келган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Уй 6 февраль куни кундузи қулаб тушган. Таъкидланишича, ундаги 14 та хонадонда 43 киши рўйхатдан ўтган бўлган.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026