Жамият | 13:09 / 08.02.2019
9458
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 242 млн сўмлик дори-дармонларни ўғирлаб кетишди

Фото: Getty Images

2019 йил 7 февраль куни Самарқанд шаҳрида яшовчи А.Т. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 25 январга ўтар кечаси номаълум шахслар Беруний кўчасида жойлашган корхона омборхонасидан умумий қиймати 242 952 533 сўмлик, 129 турдаги дори-дармон воситаларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жомбой тумани Хашдала кўчасида яшовчи А.А. ва Муқимий 7-берк кўчасида яшовчи З.А. содир этганликлари аниқланиб, ушланган. 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид