Ўзбекистон | 15:04 / 09.02.2019
7499
2 дақиқада ўқилади

«Агробанк» халқаро пул ўтказмалари тизимини янада кенгайтирди

Мамлакатимизда фаол инвестицион сиёсатнинг юритилиши, янги ислоҳотларнинг амалга оширилиши натижасида хориждан янги технологиялар, илғор тажрибалар кириб келмоқда.

Бу жараёнда тижорат банклари ўз инновацион хизматлари билан фаол иштирок этаётганлиги янада аҳамиятли бўлмоқда.

«Агробанк» АТБ томонидан ҳам бу борада муҳим қадамлар ташланиб, жаҳон бозорининг етакчи компаниялари, молия муассасалари билан ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш борасида амалий ишлар қилинмоқда. 

Хусусан, жорий йилнинг 8 февраль куни «Агробанк» акциядорлик тижорат банки Туркиянинг нуфузли банкларидан бири «Aktif Bank»нинг UPT халқаро пул ўтказмалари тизими билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. 

Энди UPT халқаро пул ўтказмалари тизими орқали мижозлар ўтказмаларини тез ва арзон нархларда амалга оширишлари мумкин бўлади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, «Aktif Bank» Туркиянинг энг нуфузли хусусий банкларидан бири бўлиб, бизнесни қўллаб-қувватлаш, инновацион ғояларни ривожлантириш, шунингдек, иқтисодий секторда катта лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этиб келади.

UPT халқаро пул ўтказмалари тизими Туркияда 10 мингдан зиёд, дунёнинг кўплаб давлатларида 400 мингдан ортиқ шохобчаларига эга.

Сайт: www.agrobank.uz

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид