Гвардиола нега «Реал»ни энг яхши клублар рўйхатига киритмаганини тушунтирди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола нега «Реал»ни сўнгги 10 йилликнинг энг яхши клублари рўйхатига киритмаганини тушунтирди.
Аввалроқ, у «Барселона», «Ювентус» ва «Бавария»ни энг яхши клублар деб санаган, мадридликлар устози Сантьяго Солари эса унинг сўзларидан таажжубда қолган эди.
«Реал» фанатлари сўзларимдан норози бўлишибди. Мен яхшироқ тушунтиришим керак эди. Улар сўнгги уч йилдаги муваффақият туфайли, «Реал»ни энг яхши клуб деб ҳисобламоқдалар. Аммо, ички чемпионатдаги натижаларга қарасак, ундай эмас. «Ювентус», «Барселона» ва «Бавария» 6-7 марта чемпион бўлишган, «Реал» эса атиги 2 марта. Менимча, Солари буни яхши англаб турибди ва гапларимни яхши тушуняпти», - деб Гвардиола сўзларини келтирмоқда Goal.
Мавзуга оид
15:41 / 26.09.2024
АПЛда янги душманлик бошланиши. Артета аслида Гвардиоланинг шогирди эмаслиги ҳақида
02:06 / 15.08.2024
«Реал» «Аталанта»ни мағлуб этиб, УЕФА суперкубогини энг кўп ютган клубга айланди
01:58 / 02.06.2024
«Реал» — 15 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби
18:50 / 09.05.2024