Ўзбекистон | 12:39 / 09.02.2019
6843
2 дақиқада ўқилади

​«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати​ хориждаги ватандошларга қандай ёрдам беради?

Янги ташкил топган нодавлат нотижорат ташкилот —  «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурхоновнинг айтишича, «Юксалиш» бошқаларга молиявий ёрдам масаласини бўйнига олмайди. 

Ташкилот хориждаги юртдошларга  ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан йўл-йўриқ кўрсатади. Масалан, мигрантларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга шароит яратиб бериш, элчихонада ҳал бўлмайдиган масалаларни ҳал қилиб бериши  мумкин, деб таъкидлайди Бурхонов.

«Юртбошимиз ҳам фармонда таъкидлаб ўтдиларки,ташкилот бундай масалаларни парламентга олиб чиқиш, ҳудуд вазиятидан келиб чиқиб таклиф киритиш ваколатига ҳам эга», — дейди у.

​​Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурхоновга кўра, ташкилотнинг айнан ўзгармас йўналишлари йўқ. Фуқаролар, жамоатчилик қайси масалани кўтарса, ташкилот ўшани ўрганади ва ҳал қилади. 

Нодавлат-нотижорат ташкилотлар дунё миқёсида кўпайиб бормоқда ва давлат ривожланиши учун уларнинг ҳиссаси катталиги ҳам қайд этилмоқда. Ўзбекистонда бундай ташкилотларнинг бирин-кетин пайдо бўлишига Бурхонов қуйидагича муносабат билдирди: 

«Ўзбекистонда бундай ташкилотлар кўп, деб айтолмаймиз. Уларнинг сони 9-10мингга етди, деймиз, аммо уларнинг аксарияти ё Ёшлар иттифоқи, ё Хотин-қизлар қўмитасига тегишлидир. Ҳали бирор ижтимоий масалани ҳал қиладиган, йўналтирилган ташкилот йўқ. Америкада уларнинг сони 600 000дан ортиқ. Ривожланган давлатлар тажрибасидан кўрдикки, ислоҳотларни тарғиб қилишда, айниқса фуқаролик жамиятларида давлат органларига дахлдор бўлмаган молиявий масалаларда назорат қилиш, аҳолини ижтимоий фаоллаштириш ва буни назорат қилишда уларнинг ўрни жуда муҳим», — дейди у.

Акмал Бурхонов билан интервьюни видео форматда тўлиқ томоша қилишингиз мумкин. 

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Алишер Рўзиохунов суҳбатлашди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид