10:17 / 11.02.2019
14219

Роналду ўз шахсий рекордини янгилаб, А Серия тарихига кирди

Фото: AFP

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 23-турида «Сассуоло» дарвозасини ишғол этди, учрашув унинг жамоаси фойдасига 3:0 ҳисобида якун топди.

Эътиборлиси, Роналду Италия чемпионатида қаторасига тўққизинчи сафар ўйинида гол муаллифи бўлмоқда. Бу – нафақат унинг шахсий карьерасидаги, балки А Серия тарихидаги энг узоқ серия ҳисобланади.

Шу билан бирга, португалиялик юлдуз 2018/19 мавсумидаги барча мусобақаларда урган голларини сонини 20тага етказди. У қаторасига 13-мавсумда камида 20та тўп киритиб келмоқда. Криштиану «Манчестер Юнайтед» сафида 3 мавсум, «Реал»да 9 мавсум давомида 20 ва ундан кўпроқ марта рақиб дарвозасини ишғол этган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду А Серия тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда. Унинг ҳисобида 23 ўйинда урилган 18та гол ва 7та самарали пас бор.

Top