Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада 43 нафар мексикалик “қул” озод қилинди
Канада полицияси Онтарио провинциясида деярли замонавий қуллар шароитида яшаган ва фаррошлик билан шуғулланишга мажбур бўлган 43 нафар мексикаликни озод қилди.
Провинция полицияси маълумотларига кўра, мексикаликлар Канадага қонуний иш ёки ўқиш учун келишда ёрдам берган кишиларга мўмайгина пул тўлашган, сўнгра эса провинциянинг турли шаҳарларида хоналарни тозалаш билан шуғулланишларига тўғри келган. Улар оғир шароитларда яшашган, топган пулларининг катта қисмини эса “иш берувчилар” тортиб олган.
Мексикаликларни озод қилиш бўйича махсус операция Барри ва Васага-Бич полиция бўлинмаларининг 250 ходими томонидан ўтказилган. Ҳозирча ҳеч кимга одам савдоси бўйича айбловлар қўйилмаган, бу кейинроқ қилинади. Ҳукумат фуқаролардан уларда яна шундай ҳолатлар бўйича маълумот бўлса, хабар қилишни сўраган.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026