Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистондаги дала майдонида ёнғин: қоровулнинг жасади топилди
Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида 11 февраль куни “Жайҳун” ОФЙда жойлашган “Азиз замин” фермер хўжалиги дала майдонидаги вагончада ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида вагончанинг 22 кв.м. майдонида ички қисми, жиҳозлари ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида юқоридаги фермер хўжалиги қоровули О.О.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин электр иситиш печини ёқиб назоратсиз қолдириши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.