Спорт | 16:00 / 12.02.2019
6239
1 дақиқада ўқилади

Токио олимпиадасидаги медаллар эски гаджетлардан тайёрланади

Фото: AFP 2019 / Christophe Simon

Токиода 2020 йил бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси медалларни тайёрлаш учун электрон чиқиндилар қўлланилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Тонналаб бронза, кумуш ва олтинни ташлаб юборилган ҳамда утилизацияга топширилган гаджетлардан олишади.

Қўмита вакилларининг таъкидлашича, барча, шу жумладан, спортчилар ушбу ғояни қўллаб-қувватлашган.

Расмийлар 50 тоннадан зиёд электрон чиқиндини йиғишди, уларнинг тахминан беш миллиони - эски телефонлар. Почта бўлинмалари ва бошқа жамоат жойларида эски техникани қабул қилиш пунктлари ташкил этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид