Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданий бойликларнинг Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилишига йўл қўйилмади
Бугунги кунда жорий қилинган қулайликлар натижасида божхона расмийлаштируви соддалашгани, назоратнинг самарали усуллари қўлланилаётгани сабабли эндиликда йўловчилар тирбандликларсиз, тез фурсатларда божхона назоратидан ўтказилмоқдалар.
Аммо яратилаётган қулайликларга қарамай айрим йўловчилар томонидан ҳали ҳамон қонунбузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, “Термиз-Внуково” йўналиши учиб кетаётган фуқаро Ш.М “Яшил” йўлакдан ҳаракатланаётганда белгиланган тартибда божхоначилар назоратидан ўтказилди. Натижада, унинг қўл юклари орасидан божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва қадимийлиги 50 йилдан ошган 90 (тўқсон) дона Эрон ва Афғонистонда зарб қилинган тангалар борлиги аниқланди ва тўхтатиб қолинди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонунига кўра, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши, вақтинча олиб чиқилиши мумкинлиги тўғрисида қарорларни фақат Ўзбекистон Республикасининг Маданият вазирлиги қабул қилади.
Мазкур қонунга кўра, давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган, давлат ва жамоат музейларида, архивларида, кутубхоналарида ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган, шунингдек, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026