11:00 / 13.02.2019
7851

Туризм ва ташувларни ривожлантириш соҳасида инновацион ечимлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда туризмни миллий иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида ривожлантиришга, уни барқарор ривожланиш, тузилмавий ўзгартиришлар ва иқтисодиётни диверсификациялашнинг қудратли воситасига айлантиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Туризм соҳасининг яратиладиган ялпи ички маҳсулотдаги, маҳаллий бюджетлар даромадларидаги, бандликни таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширишдаги ҳиссасини ошириш бўйича фаол ишлар олиб бориляпди. Хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилаётган ислоҳотлар оқимида хусусий турсаноат секторини жадал ривожлантириш бўйича қулай шарт-шароитлар шакллантирилмоқда, жамоат ташкилотлари, кичик ва ўрта бизнес вакилларидан чиқаётган ташаббуслар фаол рағбатлантирилмоқда.

Бугунги кунда шиддат билан ривожланаётган туризм саноати туристик маҳсулотлар ва хизматлар соҳасини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини янада чуқурлаштиришга, рақобат курашида ўз позицияларини яхшилаш учун замонавий инновацион ечимларни жорий этишга қаратилган.

2018 йили Ўзбекистонда «Ўзаро Ҳисоблашишлар ва Дистрибуциялашнинг ягона нейтрал тизими иштирокчилари ассоциацияси» таъсис этилди. Унинг мақсади туризм соҳасининг барча йўналишларига оид ягона ахборот ресурслари банкига эга унификацияланган туристик навигация тизимини шакллантиришдан иборат. Шунингдек иқтисодий фаолиятни юритишнинг тенг ҳуқуқли шарт-шароитларини ҳамда унинг барча иштирокчилари учун бизнес-жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш механизмни яратиш ҳам кўзда тутилган.

Йўловчи ташувларини ва хизматларни сотиш бўйича сифат жиҳатдан янги жараёнларни яратишда, сотувлар процедураларини реал соддалаштириш, технологияларни стандартлаштириш, ҳисоботлиликни шакллантириш ва тизим иштирокчилари ўртасида киримлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш йўли билан туристик агентликларнинг рақобатбардошлилигини ошириш имконини берувчи ноёб воситани бозорда жорий этишга тайёрлашда фаол қатнашиш Ассоциациянинг вазифаларига киради.

Ассоциация қарорлари туфайли унинг иштирокчилари тақдим этиладиган хизматлар сифати ва турларини сезиларли даражада ошириш, ўз туристик маҳсулотини ички ва халқаро бозорларда янада фаолроқ ва ишончлироқ тарзда илгари суриш каби ноёб имкониятга эга бўлади.

Авиакомпаниялар, темир йўл ва автобус компаниялари, туристик агентликлар, меҳмонхоналар, ташувларни сотиш бўйича агентликлар, ўқув марказлари, шунингдек кинотеатрлар, ресторанлар, ўз фаолиятини ҳам Ўзбекистонда, ҳам хорижда амалга оширувчи Event-агентликлар Ассоциация иштирокчиси ва таклиф қилинаётган тизим фойдаланувчиси бўлиши мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top