22:17 / 14.02.2019
12832

Навоийда «Навоий ворислари» аниқланди

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Навоий вилоятида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Навоий ворислари” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беради.

Кўрик-танлов Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Танловнинг мамлакат босқичида вилоят босқичларида ғолиб бўлган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди.

Иштирокчилар энг кўп ғазал ёд олиш, ғазални бехато ва ифодали ўқиш, ғазал матнининг насрий баёнини ярата олиш, ундаги сўзлар мазмун-моҳиятини изоҳлаб бериш каби шартлар бўйича ўзаро баҳс олиб боришди.

Танловда биринчи ўринни Тошкент вилояти вакили Шукрулло Зикрияев қўлга киритди. Иккинчи ўринга Навоий вилояти вакили Лобар Давронова, учинчи ўринга эса сирдарёлик Хуршида Акбарқулова сазовор бўлди. 

Ғолиб ва иштирокчиларга Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ва Навоий вилояти ҳокимлигининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Бу йил ушбу танловнинг дастлабки босқичларида 14 минг нафарга яқин ўқувчилар иштирок этиб, иқтидорли ёшлар кашф этилди. 

Top