Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Океан тубида фалокатли ўзгаришларга олиб келадиган “биомуҳит бомбаси” топилди
Жанубий Калифорния университети олимлари океан тубида“биомуҳит бомбаси”ни аниқлашди. Келгусида у сайёрамизда муқаррар фалокатли ўзгаришларга олиб келади. Бу ҳақда Phys.org портали хабар берди.
Ернинг биомуҳитида фалокатли ўзгаришлар бошланиши учун дунё океанидаги сув ҳарорати 2 даражага ўзгариши етарли бўлади. Олимлар океанлар тубида сиртга кўтарилиб, сайёрамиз атмосферасининг кескин қизишига олиб келадиган газлар тўпланаётганини аниқлашди.
Газ геотермал чашмалардан чиқиб, океан тубида йиғилмоқда. Ҳозирча бу газ резервуарлари барқарор, бироқ сув ҳароратининг қизиши уларнинг беқарорлашувига олиб келади. Океан атмосферадаги ортиқча иссиқни ютмоқда, иссиқхона газларининг атроф-муҳитга чиқиши кўпаймоқда. 2100 йилга келиб океан тахминан 3 даражага исийди.
Олимларнинг фикрича, газларнинг сиртга отилиши муқаррар. Бу қачон юз беришини олдиндан айтиш қийин. Бироқ олимларнинг таъкидлашича, бундай ҳолат сайёрамизда камида 2 марта юз берган. Биринчи марта 55 млн йил олдин бундай газ отилиши Ернинг 8 даражага қизиб кетишига олиб келган. 17 минг йил аввал эса бу жараён атмосферани қизитиб, муз даврининг якунланишига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026