Ўзбекистон | 14:34 / 14.02.2019
20938
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи тайинланди

Қашқадарё вилоятида халқ таълими бошқармасига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz’га Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 14 февраль куни ўтказилган йиғилишда сиёсий фанлар номзоди Беҳзод Хонимқулович Жўраев Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи сифатида таништирилган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири 2019 йил 12 февралда ушбу лавозим тайинлови тўғрисидаги тегишли буйруқни имзолади.

Маълумот учун: Беҳзод Жўраев шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази вилоят бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид