Тожикистонда 2018 йил нечта терактнинг олди олингани айтилди
Тожикистонда 2018 йилда милиция ходимлари томонидан ўн учта уюшган жиноий гуруҳ аниқланди ва қўлга олинди. Бу ҳақда 14 февраль, пайшанба куни Душанбеда журналистлар билан учрашувда Тожикистон Республикаси ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу уюшган жиноий гуруҳларга алоқадорлик учун 65 киши ушланган. Ушбу жиноий гуруҳлар томонидан мамлакат ҳудудида жами 71та жиноят содир этилди.
Шунингдек, ўтган йили 873та террористик ва экстремистик йўналишга эга жиноятлар фош қилинди, террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг 298 нафар аъзоси қўлга олинди.
Ҳисобот даврида 11та террористик акт қайд этилди, жумладан, 4та ҳолатда теракт содир этишга уриниш юз берган.
Ички ишлар органлари томонидан 2018 йилда олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида чет элда жанговар ҳаракатларда иштирок этган 99 нафар фуқаро ўз ватанига қайтарилди, дея хабар берган ИИВ раҳбари.
Мавзуга оид
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
17:58 / 11.09.2024
АҚШ тарихидаги энг йирик теракт — 11 сентябр воқеаларини акс эттирган суратлар
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
09:15 / 10.09.2024