Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўзбек-турк тиббиёт форуми ўтказилади
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа ўртасида Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган “Йўл харитаси” имзоланди ва Тошкентда ўзбек-турк тиббиёт форумини ўтказишга келишиб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Туркиянинг Истанбул шаҳрида 12-14 февраль кунлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг олий даражадаги вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш доирасида Алишер Шодмонов Грузия, Арманистон ва Туркманистон соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди. Мулоқотларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида нафақат Тошкентда балки, вилоятларда ҳам замонавий тиббиёт клиникаларини ташкил этиш, мутахассисларнинг ўзаро малака ошириши, Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби муҳим масалалар ҳам муҳокама этилди.
Мавзуга оид
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
13:14 / 07.06.2026