Ўзбекистон | 21:35 / 16.02.2019
58014
4 дақиқада ўқилади

Бекатдаги фалсафа... Ўзбекистон ҳудудларининг бекатлари KUN.UZ  нигоҳида

Бекатнинг вазифасини ҳамма билади. Бекат бу - автотранспорт воситаларининг тўхтаб ўтиш жойи. Унда йўловчилар жамоат транспортини кутиб туришади. Оддийгина изоҳ...

Йўл ҳақида кўплаб фалсафий фикрлар ёзилган. Қаранг, бекатга ҳам ўзгача ёндошиш мумкин экан...

Kun.uz мухбирларининг куни йўлда ўтади. Йўллар эса доим қизиқарли воқеаларга бой. Ундаги бекатлар эса алоҳида мавзу. Улар турли кўринишда, турли меъморий ечим билан қурилган. Асосийси, бекатнинг вазифаси аниқ. Бекат, йўловчини ёзнинг иссиқ кунида қуёшдан пана қилса, қишнинг совуғи ва ёғин-сочин кунлари яна ёрдамга келади. 

Инсон бекатга келгач, кетаётган манзили ва ўша ердаги қилинажак мақсадли иши олдидан бир неча дақиқа хаёл суриб, ўйланиб режа тузиб олиши ҳам мумкин.

Қаранг-а?.. Бундай тўқималарни яна икки саҳифа ёзса бўлади.

Энди реалликка ўтсак! Бугунги кунда республиканинг турли бурчакларидаги бекатларнинг ҳолатига қараб ўша ердаги мутасаддиларнинг ўз ҳудудларига бўлган эътиборини ҳам билиб олсак не ажаб... Ахир йўл ва бекатларнинг аҳволи йўловчига ойнадек кўриниб турадиган нарсалар бўлса.          

Дўстларимиз чет эл бекатларини сурат ва видеотасвирга олиб жўнатишди. Уларда инновация. Ҳар бир бекатда шаҳарнинг электрон харитаси, йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракат жадвали ва йўловчи учун қишда иссиқ, ёзда муздек турадиган шароит бор экан. Ҳавас қилдик. “Ҳасад қилма, ҳавас қил. Орзунгга етасан”, дейишади.

Эслатиб ўтамиз, мухбирларимиз лойиҳага шаҳар ва туман марказларидаги эмас, балки чекка-чекка жойлардаги бекатлар суратларини жўнатишди.  

Лойиҳа ҳали узоқ давом этади деган умиддаман. Эътиборингизга  KUN.UZ журналистлари томонидан республикамизнинг турли бурчакларида олинган суратларни ҳавола этамиз.     
                                                              

Наманган вилояти, Жўмашуй- Қўқон йўли
Қашқадарё вилояти, Касби-Қарши йўналиши
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани
Сурхондарё вилояти, Бойсун йўли
Андижон вилояти, Хонобод шаҳри
Наманган вилояти, Наманган тумани
Андижон вилояти, Андижон тумани

 

Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани
Фарғона вилояти, Тошлоқдаги йўл

 

Фарғона вилояти, Бувайда тумани

 

Андижон вилояти, Андижон тумани
Фарғона вилояти, Қува тумани

 

Навоий вилояти, Навбаҳор тумани
Наманган вилояти, Наманган-Косонсой йўли

 

Андижон вилояти. Андижон тумани

 

Фарғона вилояти, Бувайда тумани

 

Фарғона вилояти, Ёзёвон йўли
Фарғона вилояти, Ёзёвон йўли

 

Фарғона вилояти, Ёзёвон йўли

Ҳурматли ўқувчилар. Kun.uz'да "Бекатлар" лойиҳаси давом этади. Қизиғи энди лойиҳамизда сизнинг ҳам иштирок этиш имкониятингиз туғилди. Келгусида эълон қилинадиган "Бекатлар" фотожамланмасида ўқувчилар томонидан юборилган суратлар ҳам эълон қилинади. Бунинг учун сиз ўзингиз яшайдиган ёки йўлингизда учраган бекат фотосуратини аниқ манзили кўрсатилган ҳолда, исм-шарифингиз билан бизга жўнатишингиз керак.

Ўқувчилар томонидан юборилган энг сара фотолавҳалар  Kun.uz сайтида, унинг Фейсбук, Твиттер, Инстаграм ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида, Телеграм каналида кенг омма эътиборига ҳавола этиб борилади. 
Фотолавҳаларингизни  @kunuzmurojaat  ёки info@kun.uz манзилига юборишингиз мумкин.       

   Элмурод Эрматов

Мавзуга оид