Ўзбекистон | 00:23 / 16.02.2019
136838
2 дақиқада ўқилади

Қўқонда Миллий гвардия ходимининг найранги фош бўлди (видео)

15 февралда “Эхо Узбекистана” Telegram каналида Миллий гвардия ходими иштирокидаги видео жойлаштирилди, деб хабар берди uz24.uz.

Видеода Қўқондаги кўнгилочар марказларидан бирида юз берган воқеа акс этган. Унда Миллий гвардия ходими караоке-залга кириб, у ердаги диванда турган ёстиқ остига пичоқни яшириб, сўнгра хонадан чиқиб кетгани тасвирланган. Кейинроқ у ички ишлар бўлими ходимлари билан шу хонага текширув ўтказгани кирган. Тинтув вақтида ёстиқ остида ўша пичоқ аниқланган ва шундан кейин марказ эгасига совуқ қуролни сақлаш айблови қўйилган.

Нашр Миллий гвардия матбуот хизмати бошлиғи Даврон Жуманазаров билан воқеа тафсилотларини аниқлаштириш мақсадида боғланган. Жуманазаровнинг айтишича, видеодаги шахс ҳақиқатан уларнинг ходими ҳисобланади. Миллий гвардия раҳбарияти бу ҳақида хабардор қилинган. 

Айни вақтда воқеа юзасидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. “Найрангбоз” ходимга нисбатан тегишли чоралар қўлланади. Жуманазаровнинг айтишича, у Миллий гвардия сафидан четлатилади.

Мавзуга оид