Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА 1,5 млрд долларга Patriot ракета тизимларини сотиб олди
Фото: frontnews.eu
Бирлашган Араб Амирликлари қуролли кучлари Абу-Дабидаги IDEX 2019 кўргазмаси давомида 1,5 млрд долларга Американинг Patriot зенит-ракета тизимларини сотиб олди, деб хабар берди ТАСС.
"БАА ҳарбий-ҳаво ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари манфаатлари учун Американинг Raytheon компанияси билан Patriot зенит-ракета мажмуаларини сотиб олиш учун 5,729 млрд дирҳамга тенг шартнома имзоланди", - деди БАА қуролли кучлари бригада генерали Муҳаммад Ҳамис ал-Ҳасаний.
Аввалроқ кўргазманинг биринчи кунида Raytheon компаниясидан Patriot тизими учун қиймати 1,307 млрд дирҳамлик ($356,1 млн) зенит ракеталарини сотиб олиш бўйича шартнома имзолагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:09 / 20.01.2026
БАА президенти Ўзбекистон элчисини “Мустақиллик” ордени билан тақдирлади
17:56 / 06.01.2026
Ҳусийлар, Саудия ва БАА учбурчаги: Яманда нималар бўляпти?
14:47 / 02.01.2026
Германия томонидан тўланган икки Patriot ЗРК Украинага етказилди
18:01 / 30.12.2025