11:50 / 18.02.2019
9180

Илон Маск NASA’ни судга берди

Фото: Instagram

Илон Маск парвозни амалга ошириш бўйича ютқазилган тендер сабабли NASA бўйича илк бор шикоят билан чиқди. SpaceX, агар Маскнинг ракетаси уч баробарга арзонроқ бўлса, нега рақобатчилар ракетаси илмий миссия учун танланганлигини тушунтириб беришни талаб қилмоқда.

Қайд этилишича, SpaceX NASA’ни судга берган. Бунга Lucy’ни жўнатиш учун Илон Маскка қарашли ишланма эмас, балки ULA’нинг 5-версиядаги «Атлас» ташувчиси танлаб олингани сабаб бўлди.

Айни пайтда тендер «пойгаси»нинг барча тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Қарор қабул қилингунга қадар лойиҳа вақтинча музлатилади. Юпитерга космик миссияни учириш 2021 йилга режалаштирилган.

Top