11:28 / 18.02.2019
23792

Зидан иккита шарт асосида «Челси» бош мураббийи бўлишга рози

Фото: AFP

Франциялик мутахассис Зинедин Зидан «Челси» иккита шарт билан «Челси» бош мураббийи бўлишга рози, деб хабар тарқатди The Sun.

Нашр маълумотига кўра, Зидан биринчидан, трансферлар учун камида 220 млн евро ажратилишини истамоқда. Иккинчидан эса у Эден Азарнинг таркибда сақлаб қолинишини хоҳлайди. Жамоа сардори сўнгги вақтларда «Реал»га кетиш истагини яширмай келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли Зидан 2018 йилда, «Реал» бош мураббийи сифатида кетма-кет уч марта ЕЧЛда ғолиб чиққанидан сўнг истеъфога чиққанди.

2019 йилни муваффақиятсиз бошлаган «Челси» АПЛда 26-турдан кейин 50 очко билан 6-ўринда бормоқда. ЕЧЛ йўлланмасини берувчи тўртинчи поғонадан «аристократлар»ни фақат бир очко ажратиб турибди.

Top