Ўзбекистон | 10:01 / 19.02.2019
17289
9 дақиқада ўқилади

Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхати янги банд билан тўлдирилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади. Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролар йиғинининг “маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳақида” 2018 йил 3 июлдаги 497-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар:

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатида:

а) “Қишлоқлар, шаҳарчалар, овуллар, фуқаролар йиғинлари” бўлимидаги “Маҳалла посбони” раҳбари” сўзлари чиқариб ташланади;

б) “Маҳаллалар фуқаролар йиғинлари” бўлимидаги “Маҳалла посбони” раҳбари” сўзлари чиқариб ташланади;

в) “Давлат хизматчиларига мансуб бўлган бошқа хизматчилар рўйхати” бўлими қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилади:

“9. Профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси”.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги 267-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низомда:

а) 6-банднинг олтинчи хатбошидаги “ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари” сўзлари чиқариб ташланади;

б) 7-банднинг учинчи хатбошидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаларининг раҳбарлари” сўзлари чиқариб ташланади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорида:

а) 1-иловада:

11-банднинг еттинчи хатбошидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари,” сўзлари чиқариб ташланади;

22-банддаги “мутахассис, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг раҳбаридан” сўзлари “мутахассисдан” сўзлари билан алмаштирилади;

23-банднинг йигирма иккинчи хатбошидаги “тузилмасининг раҳбарини тайинлайди ва тузилмага” сўзлари “тузилмасига” сўзи билан алмаштирилади;

36-банднинг учинчи хатбошидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг раҳбари” сўзлари чиқариб ташланади;

40-банднинг ўн учинчи хатбоши чиқариб ташланади;

VII-бобнинг номидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси” сўзлари чиқариб ташланади;

43- ва 45-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади;

48-банддаги “ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари” сўзлари чиқариб ташланади;

б) 3-илованинг 6-бандидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси” сўзлари “профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари” сўзлари билан алмаштирилади;

в) 4-илованинг 6-бандидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси” сўзлари “профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари” сўзлари билан алмаштирилади;

г) 5-илованинг 6-бандидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси” сўзлари “профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари” сўзлари билан алмаштирилади;

д) 6-илованинг 6-бандидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси” сўзлари “профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари” сўзлари билан алмаштирилади;

е) 7-илованинг 6-бандидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси” сўзлари “профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари” сўзлари билан алмаштирилади;

и) 8-илованинг 6-бандидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси” сўзлари “профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари” сўзлари билан алмаштирилади;

ж) 9-илованинг 6-бандидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси” сўзлари “профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари” сўзлари билан алмаштирилсин;

к) 10-иловада:

5-банднинг ўн учинчи хатбошидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари” сўзлари чиқариб ташланади;

6-банддаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси” сўзлари “профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари” сўзлари билан алмаштирилади;

л) 13-иловада:

11-банднинг еттинчи хатбоши “тузилмаси” сўзидан кейин “аъзоларининг” сўзи билан тўлдирилади;

33-банднинг биринчи хатбошидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг раҳбари” сўзлари чиқариб ташланади;

59-банднинг биринчи хатбошидаги “раҳбари” сўзи “аъзолари” сўзи билан алмаштирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисида низомда:

а) 5-банддаги “ва “Маҳалла посбони” жамоат тузилмаларининг раҳбарлари” сўзлари чиқариб ташланади;

б) 28-банднинг “г” кичик бандидаги “раҳбарлари” сўзи “аъзолари” сўзи билан алмаштирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий низомларини ва таркибларини тасдиқлаш тўғрисида” 2013 йил 14 декабрдаги 329-сон қарорида:

а) 3-иловада:

6-банднинг еттинчи хатбошидаги “ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари” сўзлари чиқариб ташланади;

7-банднинг учинчи хатбошидаги “раҳбари” сўзи “аъзолари” сўзи билан алмаштирилади;

б) 4-иловада:

6-банднинг еттинчи хатбошидаги “ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари” сўзлари чиқариб ташланади;

7-банднинг учинчи хатбошидаги “раҳбарлари” сўзи “аъзолари” сўзи билан алмаштирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида ёшлар таълим-тарбияси ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 5 февралдаги 30-сон қарорининг 2-бандидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарларини” сўзлари “профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларини” сўзлари билан алмаштирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг, шунингдек шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларидаги “Маҳалла посбони” жамоат тузилмаси раҳбари” позицияси “профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари” позицияси билан алмаштирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 9-бандидаги “Маҳалла посбони” жамоат тузилмаси раҳбари” сўзлари чиқариб ташланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 944-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги “Маҳалла посбони” жамоат тузилмаси раҳбари,” сўзлари чиқариб ташланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 7-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомнинг 65-бандидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг раҳбарларига” сўзлари чиқариб ташланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги 554-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги намунавий низомнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“3. Университет ўз фаолиятини амалга оширишда давлат органлари, шу жумладан фуқаролар йиғини ҳудудидаги таълим ва тиббиёт муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарлари, ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тегишли комиссиялар билан ҳамкорлик қилади.”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид