Жаҳон | 12:13 / 19.02.2019
10796
1 дақиқада ўқилади

Мадуро Трампнинг таҳдидларини нацистлар баёноти билан тенглаштирди

Фото: Reuters

Венесуэла президенти Николас Мадуро америкалик ҳамкасби Дональд Трампнинг Венесуэла ҳудудида юзага келган вазият бўйича сўзларига изоҳ берди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

Мадуронинг фикрича, Трампнинг нутқи «деярли нацистлар услубида» бўлган. Шунингдек, у Трампни ўзини Венесуэла ҳарбийларига буйруқ беришга ҳаққи бор, деб ҳисоблаётгани учун танқид остига олди.

«Улар (АҚШ) ўзларини бизнинг мамлакатимиз эгалари, деб ҳисобламоқда», - дея маълум қилди Мадуро. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Венесуэла ҳарбийларини огоҳлантирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид