Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОКМК йирик ҳисобда ютқазиб, ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқолмади
Осиё Чемпионлар Лигасида саралаш босқичининг плей-оффидан ўрин олган бир ўйин якунланди.
Олмалиқнинг ОКМК клуби сафарда Саудия Арабистони вакили «Ан-Наср» билан беллашди. Ўйин мезбонларнинг ташаббуси остида ўтиб, 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугади. Хавсавий, Ал-Ғаннам ва Жулиано (2та) голларига олмалиқликлар ҳеч қандай жавоб қайтара олишмади.
Натижада, «Ан-Наср» мусобақанинг гуруҳ босқичига йўл олди. ОКМК эса мусобақани тарк этди.
ОЧЛ, плей-офф босқичи
19 февраль, Ар-Риёз
Ан-Наср (Саудия Арабистони) - ОКМК (Олмалиқ) 4:0
Голлар: Хавсавий (55), Ал-Ғаннам (62), Жулиано (80, 90+3)
Ан-Наср: Брэд Жонс, Султон Ал-Ғаннам, Умар Хавсавий, Абдулраҳмон Ал-Убайд, Абдулазиз Ал-Жебрин (Абдулраҳмон Ал-Досарий, 83), Абдуллоҳ Ал-Хайбарий, Майкон, Фаҳад Бин Жумаяҳ (Ракан Шамлан, 79), Фирас Ал-Биракан (Яҳё Аш-Шиҳрий, 70), Абдуллоҳ Салим, Жулиано.
ОКМК: Суҳроб Султонов, Дилшод Жўраев, Санъат Шихов, Зафар Полвонов, Муроджон Тошматов (Жасур Ҳакимов, 59), Жасур Ҳасанов (Зоҳир Пиримов, 81), Миролюб Костич (ҒуломҲайдар Ғуломов, 64), Акмал Шораҳмедов, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, 44.Бобур Юлдашов.
Бош ҳакам: Муҳаммад Тақий Жафарий (Сингапур)
Мавзуга оид
18:23 / 12.05.2026
ОКМКнинг хизмат автомобили икки ўқувчини уриб юборди: уларнинг бири вафот этган
17:00 / 30.03.2026
ОКМКнинг Ангренликларга ажойиб туҳфаси
17:00 / 26.03.2026
ОКМК: сунъий интеллект — юқори сифат, аниқ назорат ва тежамкорлик калити
09:00 / 21.03.2026