10:58 / 19.02.2019
7682

Сурхондарёда юз берган ЙТҲ оқибатида велосипедчи вафот этди

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 16 февраль куни соат 09.00ларда Э.Ш. ўзининг “Tоyota Corolla” русумли автомашинасини Олтинвоҳа маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлининг 1408-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл четида велосипед ҳайдаб кетаётган Олтинвоҳа маҳалласида яшаган Ш.Х.ни уриб юборган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Ш.Х. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Top