Жамият | 16:32 / 20.02.2019
8056
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда мактаб ўқувчиси дўкондан 11 млн сўм пулни ўғирлаб кетди

Фото: KUN.UZ

2018 йил 6 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи Н.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У 2018 йил 16 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс Навобод қишлоғида жойлашган дўконига дераза ойнасини синдириш йўли билан кириб, у ердан 11 300 000 сўм пули ва “Samsung” русумли мобиль телефонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навобод қишлоғида яшовчи, 21-сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси, С.Ф. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид