18:19 / 20.02.2019
22538

Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларида раҳбар ходимлар тайинланди

Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларининг раҳбар ходимларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида” 82-сон қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси ва аппарати таркибий бўлинмалари тузилмалари янгидан тасдиқланганлиги муносабати билан қабул қилинди.

Қарор билан Мансурбек Бозорбоевич Жуманиёзов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти мудирининг ўринбосари этиб;

Баҳодир Давронович Алихонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудирининг инвестициялар ва монополияга қарши сиёсат масалалари бўйича ўринбосари этиб;

Фахриддин Фозилжонович Каимбаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудирининг экспорт, импортни оптималлаштириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинландилар.

Top