Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда талончилар қўлга олинди
2019 йил 18 февраль куни Андижон шаҳрида Асака туманида яшовчи Ж.А., Т.М., Д.Ф., ва Н.А. Асака тумани Истиқлол маҳалласидаги автотураргоҳда фуқаро Э.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтиришган ва Андижон шаҳрига етиб келган вақтларида улар ҳайдовчини танасининг турли жойларига жароҳат етказишган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, сўнг улар унинг 500 АҚШ доллари, 240 000 сўм пули, “Redmi 5” мобиль телефонини олиб воқеа жойидан яширинганлар.
Натижада Э.А. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган барча шахслар ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:00 / 22.06.2026
Андижонда ёғоч омборида ёнғин содир бўлди
08:51 / 20.06.2026
Андижонда 2,5 килограммга яқин гашиш мусодара қилинди
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026