Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар ходимига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Иллюстратив фото
2019 йил 19 февраль куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходими ўз бошлиғига мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
У Бомраха маҳалласида яшовчи А.Б.га нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бораётган вақтида А.Б. ходимга ишни ижобий ҳал қилиб беришни сўраб, эвазига 400 АҚШ доллари таклиф қилаётганлигини маълум қилган.
Ушбу билдирги юзасидан 19 февраль куни Наманган вилояти ички ишлар ва прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида А.Б. ходимга хизмат хонасида 400 АҚШ долларини бераётган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:48 / 04.04.2026
Тошкентда банк ходими 10 минг доллар пора билан ушланди
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
10:43 / 01.04.2026
Тошкентда пора билан ушланган бош мутахассис қочмоқчи бўлди
18:00 / 31.03.2026