Спорт | 11:53 / 22.02.2019
14573
1 дақиқада ўқилади
«Реал» Модричнинг келажаги бўйича бир қарорга келди
«Реал» клуби яримҳимоячи Лука Модричга янги шартнома таклиф қилади.
Marca хабарига кўра, клуб раҳбарияти 33 ёшли футболчини таркибда сақлаб қолиш ҳақида қарор қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, Модричнинг амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган. Дастлабки маълумотларга кўра, футболчига 2021 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилинади. Агар Модрич уни имзоласа, 36 ёшига қадар «Реал» шарафини ҳимоя қилади.
Аввалроқ, Модричнинг «Интер»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо хорватиялик Италия чемпионатида тўп тепишни истамади.
Мавзуга оид
02:06 / 15.08.2024
«Реал» «Аталанта»ни мағлуб этиб, УЕФА суперкубогини энг кўп ютган клубга айланди
01:58 / 02.06.2024
«Реал» — 15 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби
18:50 / 09.05.2024
Дунёнинг энг қиммат клублари рейтинги эълон қилинди
02:05 / 22.04.2024