Жаҳон | 23:30 / 23.02.2019
11173
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистондаги авиашоуда 300 та транспорт воситаси ёниб кетди

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳри шимолида ўтаётган Aero India-2019 авиашоу вақтида чиққан ёнғин оқибатида 300 га яқин транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда 23 февралда NDTV телеканали маълум қилди.  

Ёнғин халқаро авиашоу ўтаётган Елаханка аэродроми ёнидаги автотураргоҳда чиққан. Ёнғин оқибатида автобус ва енгил автомобиллардан тортиб скутер ва мотоциклларгача бўлган транспорт воситаларининг кули кўкка совурилган. 

Полиция ходимларининг тахминича, ёнғинга қуриб ётган ўт устига ташланган сигарет сабаб бўлган. Кучли шамол эса ёнғиннинг тез тарқалишига туртки бўлган.

Воқеа жойига 12 та ўт ўчириш машинаси келган, вазиятни баҳолаш учун вертолёт жалб қилинган. Айни вақтда ёнғин ўчирилган. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. 

Авиасалон иши вақтинчалик тўхтатилиб, ёнғин сабабларини аниқлаш мақсадида тергов бошланган.

Мавзуга оид