01:10 / 23.02.2019
13967

«Реал» футболчилари нуфузли совринни қабул қилиб олишди

Фото: Реал Мадрид

Мадриднинг «Реал» клуби футболчилари Лука Модрич ва Тибо Куртуа нуфузли совринни қўлга киритишди. Бугун «Реал» машғулот баъзасига халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси IFFHS вакиллари ташриф буюриб икки футболчига соврин топширишди.

Лука Модрич 2018 йил якунларига кўра «Йилнинг энг яхши плеймейкери» совринини қабул қилиб олди. Тибо Куртуага эса «Йилнинг энг яхши дарвозабони» унвони топширилди.

Олдинроқ ўтказилган сўровномада Модрич энг яхши бўлиш учун Лионель Месси, Эден Азар, Кевин Де Брюйне ва Неймарни ортда қолдирган бўлса, Куртуа ҳамкасблари Уго Льорис, Жанлуиджи Буффон, Ян Облак, Марк-Андре тер Штеген ва жамоадоши Кейлор Навасни ортда қолдирган.

Top