Ким Чен Иннинг зирҳли поезди (фотожамланма)
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашгани Вьетнам пойтахти Ханойга зирҳли поездда жўнади. Хабарда айтилишича, поезд 23 февраль куни Пхеньяндаги станциядан қўзғалган. Ким Чен Инга сафарида юқори лавозимдаги мансабдор шахслар ва синглиси Ким Ё Чен ҳамроҳлик қилмоқда.
Жанубий Кореянинг “Рёнхап” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ким Чен Ин ва Трамп ўртасидаги иккинчи учрашув ҳақида шимолий кореяликларга эндигина хабар берилган. Поезд манзилгача 4,5 минг кмга яқин йўл босиб ўтиши керак.
Ойналари қорайтирилган зирҳли поезд Шимолий Корея етакчиларининг анъанавий ҳаракатланиш воситаси ҳисобланади. Расмий сафарлар учун Ким Чен Инникига ўхшаш поездлардан унинг бобоси ва отаси – Абадий президент Ким Ир Сен ва Буюк раҳбар Ким Чен Ир ҳам фойдаланган.
Шимолий Кореянинг амалдаги етакчисининг поезди қандай кўринишда эканлиги қуйидаги фотожамланмада келтирилган.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
21:47 / 06.10.2024