15:23 / 25.02.2019
33350

NYT: разведка Россиянинг ягона қуролига айланди

Фото: ТАСС

Россия разведкаси Кремлнинг хориждаги рақибларга қарши ягона қуроли бўлиб қолди, деб ёзади Россия ва Европа ҳамда Осиёнинг турли қисмларида 27 йилдан кўпроқ вақт ишлаган, МРБ резидентураси собиқ бошлиғи Жон Сайфер The New York Times нашрида.

Муаллифнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин душманларни адаштириш, ёлғон йўлдан юриш ва фалаж ҳолатга келтириш учун хориждаги рақибларга қарши «чекистларга хос тутун пардаси»ни қўлламоқда, сабаби «фақат шунинг ўзи қолган». Россияни тортишга уринаётган Қўшма Штатлар «Кремль йўлбарси ўз рангини ўзгармаслигини» тушуниши керак, деб ёзади Сайфер.

«Ғарб бирлиги» - Россиянинг эҳтимолий ҳужумидан энг яхши ҳимоя, дея қўшимча қилади МРБ собиқ ходими. МРБ резидентураси собиқ бошлиғи Вашингтонни Россия суверенитетига нисбатан таҳдидлардан қочиш ва бунинг ўрнига киберҳужумлар, жисмоний ҳамда гибридли ҳужумлардан фаол ҳимояланиш учун Америка иттифоқчилари билан ишлашга чақирди.

Бу вазиятда АҚШ президенти Дональд Трампнинг Европага қарши бўлган кайфияти «президент Путинга энг катта совға» ҳисобланади, дея таъкидлаган муаллиф. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко Путин СССР тикланишини хоҳлаши ҳақида айтиб ўтганди.

Top