Маънавият ва маърифат маркази сўз усталарига сценарий тузишда таклиф билдирди
Маънавият ва маърифат маркази томонидан қизиқчилик санъати усталарининг оммавий тадбирлардаги чиқишларига тайёрланиш, сценарийни тузишда ҳамкорлик қилиш таклиф этилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
26 февраль куни Тошкентдаги «Туркистон» саройининг мажлислар залида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан «Бадиий сўз санъати ва саҳна масъулияти» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбатда қизиқчи ва сўз усталарининг ижодида кузатилаётган камчилик ва қусурларни бартараф этиш, олдини олиш ва тартибга солиш каби муҳим масалалар муҳокама этилди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази вакили сўз усталари билан ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.
«Сценарийни биргаликда тузайлик, сиз уни жонлантиринг. Ҳали бу масалани яна норасмий, эркин ижодий муҳитда муҳокама қиламиз», – дейди марказнинг Маданият ва санъат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Ражаб Ражабов.
Аввалроқ, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров кўп шов-шув ва муҳокамаларга сабаб бўлган Тошкентда концерт берган айрим ғарб мусиқа ижрочилари, ТВ эфирига узатилган «Браво» гуруҳининг концерт дастури бўйича мулоҳазаларини билдирганди.
«Афсуски, Ўзбекистон Республикаси амалда бўлган қонунчилик нормаларига кўра, шундай лавҳаларнинг эфирга узатилишига йўл қўймаслик учун «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг айрим бандларига ўзгартиш киритиш эҳтиёжи пайдо бўлади», – деганди у.
Алишер Қодировнинг айтишича, «Браво» гуруҳининг концерт дастури бўйича Марказга бир нечта мурожаат бўлган.
«Лекин амалдаги қонунчиликка асосан, биз уларнинг фаолиятини тақиқлаш ваколатига эга эмасмиз. Тегишли ваколатга эга ташкилотлар эса ваколати доирасида ҳаракатларини етарлича асослаб беришга имкон топмаяпти. Чунки бу – тадбиркорлик фаолияти. Нафақат ТВ, балки барча турдаги ОАВ, эркин босма нашрлар билан ҳамкорликда ишлаб, оммавий маданиятнинг салбий таъсирларидан жамиятни асраш бўйича ишлар ташкил этилади.
Бу – цензура эмас. Бизга ёт бўлган масалаларнинг кириб келишига нафақат айрим ташкилотлар, балки жамоатчилик кучни бирлаштириб ҳаракат қилиши лозим», – деган Қодиров.
YouTube
Tas-IX
Мавзуга оид
16:05 / 16.11.2024
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат
18:49 / 23.07.2024
Сайт ва мобил иловага 1,2 млрд сўм сарфлаётган марказга нисбатан иш қўзғатилди – Рақобат қўмитаси
20:46 / 19.07.2024
«Ўзбекконцерт» лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўрди
18:45 / 17.07.2024