18:40 / 26.02.2019
12903

«Ўзчармсаноат» уюшмасига янги раис тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси ва раис ўринбосари тасдиқланди.

Шу вақтга қадар «Ўзчармсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Фахриддин Атоевич Бобоевга «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси вазифасини бажариш юкланган.

Фото: Фахриддин Бобоев

Шунингдек, Фарход Хасанович Нурмухамедов «Ўзчармсаноат» уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзчармсаноат» уюшмасининг аввалги раиси Сардор Ўктамович Умурзоқов шу йилнинг январида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланган эди.

Top