Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нотариал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида нотариал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Қайд этилишича, ҳозирда нотариуслар фаолиятини тартибга солиш, соҳада шаффофликни таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
“Мана шу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида нотариал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш тартибини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Билдирилишича, бугунги кунда кўплаб юртдошларимиз хизмат, ўқиш, иш ёки туризм мақсадларида хорижий мамлакатларга сафарларни амалга оширишмоқда. Мана шундай вақтларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш зарурати юзага келиб қолади. Айниқса, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида бу кўп кузатилади.
“Шу сабабли хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари асосида юртимизда ҳам нотариал ҳаракатларни онлайн амалга ошириш тартиби жорий этилишини таклиф қиламан”, - дейилади мурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам машиналари учун қўшимча йўл ажратиш таклиф этилганди.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
11:40 / 04.05.2026
Ўзбекистонда автомобилни қандай расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш мумкин?
21:25 / 16.03.2026
Кўчмас мулк ва транспорт олди-сотдисида ҳисоб-китоблар тартиби белгиланди
18:00 / 13.03.2026