Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?
2018 йил 12 ноябрдаги ПФ-5574-сонли Президент фармони билан 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиб, дам олиш кунлари кўчирилган эди.
Мазкур фармон асосида март ойида ҳам кўчирилган дам олиш куни мавжуд, деб ёзади Хушнудбек Худойбердиев.
Энг аввало ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар март ойида 13 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса мартда 8 кун дам олишади.
Масалан, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг жума кунига тўғри келганлиги сабабли, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.
Энди Наврўз байрами арафасидаги дам олиш кунларига келсак.
Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (4 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:
21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
23 март – шанба;
24 март – якшанба.
Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
24 март – якшанба.
Изоҳ: ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 23 март (шанба) куни ишга чиқишлари лозим.

Мавзуга оид
09:20 / 18.03.2026
Март ойидаги байрамлар: неча кунлик дам олиш кутиляпти?
20:43 / 24.12.2025
31 декабрдан 4 январгача дам олиш кунлари бўлади – янги фармон
11:43 / 08.10.2025
Фуқароларнинг нормал дам олишини бузганлик учун жавобгарлик кучайтириляпти
12:19 / 31.07.2025