Ўзбекистон | 11:43 / 08.10.2025
4848
1 дақиқада ўқилади

Фуқароларнинг нормал дам олишини бузганлик учун жавобгарлик кучайтириляпти

“Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Фото: Қонунчилик палатаси

Лойиҳа билан фуқароларнинг нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғини амалдаги 7 соатдан (соат 23:00 дан 06:00 гача) 8 соатга (соат 23:00 дан 07:00 гача), дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари эса соат 22:00 дан 09:00 гача бўлган вақт оралиғига ўзгартириш таклиф этилмоқда.

Ушбу вақт оралиғида фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтириляпти.

Шунингдек, аҳоли истиқомат қиладиган кўп квартирали уйларда шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган қурилиш ва таъмирлаш ишларини иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача амалга ошириш мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид