Жамият | 15:13 / 28.02.2019
18882
2 дақиқада ўқилади

ИИВ интернетдаги фирибгарлар бўйича огоҳлантириш билан чиқди

Фото: Peter Steffen / DPA / Globallookpress.com

2019 йил 17 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Х.Т. (аёл) ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У интернет тармоғидаги “Apple New” реклама сайти орқали ўзини Қозоғистон Республикаси фуқароси “Жаден Гулдана”-деб таништирган шахс “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали у билан гаплашиб, Х.Т. 2 дона “iPhone XS” мобиль телефони сотиб олса, унга яна 1 дона мобиль телефони қўшиб беришини айтиб ишонтирганлигини, сўнг 2018 йил 26 декабрь куни Х.Т. Қўқон шаҳридаги банкнинг халқаро электрон пул ўтказмаси орқали Ж.Гулданага 1200 АҚШ долларини ўтказганлигини, лекин шу кунга қадар мобиль телефонини ҳам пулларини ҳам қайтариб ололмаётганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

“Ҳурматли фуқаролар, агар сизга чет эл мамлакатларидаги нотаниш инсонлар интернет тармоғи орқали савдо-сотиқни амалга оширишни таклиф этаётган бўлса, ҳушёр бўлинг, алданиб қолманг!” - дейилади ИИВ хабарида.

Мавзуга оид