Жаҳон | 18:09 / 28.02.2019
7547
2 дақиқада ўқилади

Навальний Ғарбни «олигархлар»га қарши санкциялар киритишга чақирди

Фото: Maxim Shemetov / REUTERS

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний Financial Times нашрига берган интервьюсида Ғарбнинг Кремлга нисбатан киритган ҳозирги санкциялари «мўлжалга тегмаётганини» айтди. 

«Американинг санкциялар сиёсати мутлақо тартибсиз. Улар сиёсий олигархларга қарши санкция киритиши керак эди. Қолган барчаси бефойда қоғоз исроф қилишдир», деди у.

Навальний Америка ҳукуматининг Олег Дерипаска томонидан аффилланган UC Rusal ва En+ компанияларидан санкцияларни олиб ташлаш ҳақидаги қарорини танқид қилди. Унинг фикрича, бу Вашингтоннинг «йирик мағлубияти» ҳисобланади.

Мухолифатчининг сўзларига кўра, Буюк Британияда Скрипаллар заҳарланганидан сўнг «Россия пуллари»га қарши бошланган кампания таъсири кучли лоббистлар ва юристлар туфайли боши берк кўчага кириб қолган. 

Навальнийнинг айтишича, Американинг янги санкциялар қонун лойиҳасидаги инвесторларга Россиянинг қарз мажбуриятларини сотиб олишни тақиқлаш сингари чоралар фақатгина «оддий россияликларга» зарар етказади, Кремлга эса ҳеч қандай таъсири бўлмайди.

Мавзуга оид