Ўзбекистон Қонун устуворлиги рейтингида нечанчи ўринни эгаллади?

Фото: Shutterstock
The World Justice Project (WJP) халқаро мустақил нотижорат ташкилоти Қонун устуворлиги индекси 2019 рейтингини эълон қилди. Ташкилот қонун устуворлигини ривожлантириш билан шуғулланади.
Ўзбекистон 126 давлат ичида 94-ўринни ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё минтақасида 13 мамлакат орасида 12-поғонани эгаллади.
Ўзбекистоннинг умумий балли - 0,46. Кот д’Ивуар, Доминикан Республикаси, Гватемала ва Либерияда ҳам худди шунча.
WJP қонун устуворлиги рейтинги саккиз кўрсаткич асосида тузилади: ҳукумат институтлари ваколатларини чеклаш, коррупция даражаси, давлатнинг очиқлиги, қонун устуворлиги ва хавфсизлик, асосий ҳуқуқлар ҳимояси, ҳуқуқ тартиботи, фуқаролик суди ва жиноий суддаги адолат кўрсаткичлари.
Мамлакат «Тартиб ва хавфсизлик» индикатори бўйича энг яхши кўрсаткичга эга - жаҳонда 9-ўрин, Канада, Венгрия ва БААнинг ёнида. «Очиқ ҳукумат» индикаторида эса энг ёмон кўрсаткич - 119-поғона, Конго, Того ҳамда Эроннинг ёнида.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида
Иқтисодиёт | 09:02
-
Президент мактабларига қабул жараёни расман бошланди
Ўзбекистон | 08:49
-
Россия иқтисодий ривожланиш вазири: Мамлакат иқтисодиёти совиш даврига кирди
Жаҳон | 08:38
Мавзуга оид

19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади

20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди

13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи

09:54 / 23.04.2025