Жамият | 15:50 / 01.03.2019
8369
1 дақиқада ўқилади

Энди Paynet орқали маблағингизни вақф қилиш имкони яратилди

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан бугунги кунда қатор хайрли лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, юртдошларимиздан турли тўлов усуллари орқали келиб тушаётган эҳсонлар фонд томонидан ўз ҳақдорларига етказилаяпти. Мазкур лойиҳаларни амалга оширишда эса саховатпеша ватандошларимизнинг кўмаги алоҳида аҳамият касб этади.

"Вақф" хайрия жамоат фонди Телеграм мессенжеридаги @vaqfuz канали ва @vaqfuzguruhi гуруҳларида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда яна бир оммалашган тўлов усули орқали хайрия қилиш имкониятини яратди. Бунинг учун юртдошларимиз ўзига яқин жойда жойлашган Paynet шохобчаларига мурожаат қилиши ва маблағини вақф қилиши, закотни тўлаши ҳамда турли хайрия акцияларига маблағ ўтказишлари мумкин.

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Мавзуга оид