Жаҳон | 09:07 / 01.03.2019
18139
2 дақиқада ўқилади

Климкин: Россия ва Беларусь Украинадан келиб чиққан

Фото: РИА Новости / Нэнси Сисель

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг фикрича, Россия ва Беларусь ҳозирги кунда Украина меросхўри бўлган Киев русидан ажралиб чиққач, пайдо бўлган. Бу ҳақда у Уругвайнинг Observador газетаси учун мақолада ёзди.

Вазирнинг таъкидлашича, Украина ўзининг бутун тарихи мобайнида Европа ва Европа қадриятлари шаклланишида «муҳим роль» ўйнаган. Хусусан, у Европани татар-мўғуллар ҳужумидан ҳимоя қилишда Украинанинг ролини қайд этиб ўтди. Шунингдек, Климкиннинг билдиришича, Украина аҳолиси доимо «коммунистик тоталитаризмга» қарши чиққан ва демократия учун курашган.

Вазирнинг фикрича, Украина тараққиётининг Европа йўли 988 йилда христианлик қабул қилиниши билан белгилаб қўйилган.

«Киевдаги чўқинтиришдан сўнг, христианлик Киев русидан шимол ва шарқда жойлашган шарқий славян қабилаларга тарқалишни бошлади. У ерда, бир неча аср ўтгач, замонавий Беларусь ҳамда Россия пайдо бўлди», - деб ёзган Климкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко Путин СССР тикланишини хоҳлаши ҳақида айтиб ўтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид