Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ким Чен Ин КХДРга қайтаётиб Си Цзиньпин билан учрашиши мумкин
Фото: Athit Perawongmetha / Reuters
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Вьетнамдан қайтаётиб ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашув ўтказиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Yonhap агентлиги хабар берди.
Агентликнинг маълумот беришича, Ким Чен Ин Вьетнамдан қайтишда Пекинда тўхтаб ўтади. У бу ерда Хитой раҳбарини АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви натижаларидан хабардор қилади.
27-28 февраль кунлари Ханой шаҳрида АҚШ-КХДР саммити бўлиб ўтди. Учрашув натижаларига кўра томонлар келишувга эриша олмади.
Корея Марказий телеграф агентлигининг билдиришича, Дональд Трамп ва Ким Чен Ин Ханойдаги саммитда янги учрашув ўтказиш тўғрисида келишиб олган.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026