Ўзбекистон | 12:59 / 01.03.2019
8797
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда яна 30та янги автобус аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

2019 йил давомида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройларига 200 тадан зиёд янги автобуслар келтирилиши режалаштирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, куни кеча шундан 30 та катта сиғимдаги «МАN» русумли автобуслар олиб келинди.

Келтирилаётган автобуслар йўловчи оқими, шунингдек, аҳоли талабидан келиб чиқиб йўналишларга бириктирилади. Шу тариқа ҳаракат таркиби янгиланиб боради, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ногиронлиги бўлган шахсга пандусни тушириб бермаган автобус ҳайдовчилари жазоланганди.

Мавзуга оид